Жамият низомлари: «ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ» АЖ “МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИДА ҲАРАКАТЛАР ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМИ

Распечатать

ТАСДИҚЛАНГАН

 «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ акциядорларининг 15.06.2019 йилдаги умумий йиғилиши қарори.

                  

 

 

 

 

 

 

«ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ» АЖ

“МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИДА ҲАРАКАТЛАР ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.     Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, «Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”) Уставига, Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Жамиятда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибини белгилайди.

2.     Жамият фаолиятини амалга ошириш жараёнида Жамият (унинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари)нинг мулкий ёки бошқа манфаатлари ҳамда Жамият шартнома муносабатларини ўрнатган кредиторлар, контрагентлар, бошқа ташкилотлар ва шахслар (қуйида матн бўйича – “Мижозлар”)нинг мулкий ёки бошқа манфаатлари ўртасида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ва (ёки) унинг ходимлари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида Мижознинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар оқибатидаги зиддиятлар туфайли манфаатлар тўқнашувлари юзага келиши мумкин.

Бундан ташқари, Жамият акциядорлари манфаатлари ўртасида, Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ва акциядор (акциядорлар) манфаатлари ўртасида манфаатлар тўқнашувлари (корпоратив низо) юзага келиши мумкин.

3.     Мазкур Низомда қуйидаги манфаатлар тўқнашувлари юзага келиш ҳолатлари кўриб чиқилади:

- мажоритар акциядорлар (йирик акциялар пакетларига эга акциядорлар) ва миноритар акциядорлар (кичик миқдорли акцияларга эга акциядорлар) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;

- Жамият бошқарув органлари ва унинг акциядори (акциядорлари) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;

- Жамиятнинг бошқарув органлари ва жамоат назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;

- Жамият ва Жамиятнинг мансабдор шахслари, ходимлари ўртасида улар томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида юзага келган манфаатлар тўқнашувлари.

 

НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИГА ТУШАДИГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ

 

4.     Низом таъсири Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига ҳамда унинг эгаллаб турган лавозим даражаларидан қатъий назар барча ходимларига жорий қилинади.

5.     Мазкур Низомга риоя қилиш тўғрисидаги талаблар Жамият билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳамкорлик қилаётган жисмоний шахсларга тааллуқли вазифалар улар билан тузилган шартномаларда, уларнинг ички ҳужжатларида тасдиқланган ҳолатларда ёхуд бевосита қонунга мувофиқ татбиқ қилинади.

 

 ЖАМИЯТДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ

6.     Жамиятда манфаатлар тўқнашувларини бошқариш қуйида қайд этилган асосий тартиб-қоидаларга асосланади:

- ҳақиқий ва потенциал манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш мажбурийлиги;

- ҳар бир манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланганда Жамият учун обрў-эътиборга путур етказиш хавфларини алоҳида кўриб чиқиш ва баҳолаш ҳамда уларни ҳал қилиш;

- манфаатлар тўқнашуви ва унинг ҳал қилиниши тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниш жараёнининг қатъий махфийлиги;

- манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ҳамда унинг ходимлари манфаатлари мувозанати (баланси)га риоя қилиш;

- ходим томонидан ўз вақтида ошкор қилинган ва Жамият томонидан ҳал қилинган (бартараф қилинган) манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш туфайли шахсни таъқиб қилинишдан ҳимоялаш.

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ (ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ)

7.     Жамиятнинг мажоритар ва миноритар акциядорлари ўртасидаги, Жамиятнинг бошқарув органлари ва акциядорлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:

- қонунлар, меъёрий (норматив) ҳужжатлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига риоя қилмаслик;

- миноритар акциядорларнинг Жамият фаолиятига ва Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларга жиддий таъсир кўрсата олмасликлари;

- аффилланган шахслар билан тааллуқли битимлар тузиш учун белгиланган тартибга риоя қилинмасдан йирик битимлар ва шартномалар тузиш;

- Жамиятнинг бошқарув органлари томонидан Жамиятнинг молиявий аҳволи ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган қарорлар қабул қилиниши;

- амалдаги қонунлар талабларига мувофиқ ахборот ошкор қилинмаганлиги ёхуд Жамиятнинг бошқарув органлари таркибига кирувчи шахслар томонидан бошқа ташкилотлардаги бошқарув органларида эгаллаб турган лавозимлари тўғрисида, бошқа Жамиятлар ҳиссалари (акциялари)га эгалиги тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим қилинмаганлиги.  

8.     Жамиятнинг бошқарув органлари ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасида манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:

- қонунлар, Жамиятнинг таъсис ва ички ҳужжатларига риоя қилмаслик;

- Мижоз манфаатларининг Жамият манфаатлари олдидаги устуворлик тамойили (принципи)га риоя қилмаслик;

- амалий муносабатлар меъёрлари ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслик;

- Мижозлар томонидан ҳам, Жамият томонидан ҳам шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги;

- қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган ўз вазифаларини бажармаганлик.

9.     Жамият ва мансабдор шахслар, ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:

- қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари талаблари бузилиши;

- амалий муносабатлар меъёрлари ва касбий ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслик;

- Жамият фаолияти билан боғлиқ ҳам шахсий, ҳам оила аъзолари томонидан тижорат фаолияти юритилиши;

- Жамият шартнома муносабатларини ўрнатган бошқа Жамиятда молиявий манфаатлар мавжудлиги;

- бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида раҳбар, мансабдор шахс сифатида ишлаш ёки унинг бошқарув органларида иштирок қилиш;

- Жамият манфаатларига зарар етказилган ҳолда, шахсий манфаатларни кўзлаб бошқа ташкилотларга амалий имкониятларни тақдим қилиш.

 

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

 

10.  Жамият Устави ва унинг ички ҳужжатлари билан манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш воситалари назарда тутилган.  

Мазкур Низом билан манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш бўйича Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, Жамиятнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиш учун мажбурий чоралар белгиланади.

11.  Ҳар қандай турдаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

- қонунлар, меъёрий (норматив) ҳужжатлар, Жамият Устави ва ички ҳужжатларига риоя қилиш;

- манфаатлар тўқнашувлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этмаслик ва қарорлар қабул қилмаслик;

- Жамиятнинг самарали бошқарувини таъминлаш;

- Жамиятнинг ноқонуний фаолиятни амалга оширишга, шу жумладан жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (четга чиқариш) ва терроризмни маблағ билан таъминлашга жалб қилиниш имкониятини истисно қилиш (рад этиш);

- маҳсулотларни ишлаб чиқаришда (ишлар бажаришда, хизматлар кўрсатишда) максимал имконият даражасида самарадорликни таъминлаш;

- қонунларга мувофиқ йилнинг ҳар чорагида бошқарув органлари олдида ҳисобот бериш;

- Жамият Устави ва ички ҳужжатларига мувофиқ ички ва ташқи назоратни амалга ошириш;

- қонунлар ва Жамият Устави билан белгиланган миқдорлардан юқори суммада йирик битимлар, алоҳида битимлар ёки бир қатор ўзаро боғлиқ битимларни кўриб чиқиш учун Кузатув кенгашига тақдим қилиш;

- йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимларни тузиш шартларини назорат органлари билан ўрганишни амалга ошириш;

- зарур ҳолларда, қонунлар талабларига мувофиқ битимлар тузиш тўғрисидаги қарорлар Кузатув кенгаши томонидан маъқулланганда, мулкнинг бозор қийматини белгилаш учун мустақил баҳолаш ташкилотини жалб қилиш;

- аффилланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинишини таъминлаш;

- қуйидагилар:

а) аффилланган шахслар;

б) Жамият акциядорлари ва уларнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тартиби ишлаб чиқилишини ва унга риоя қилинишини таъминлаш;

- Жамиятнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда олдиндан маъқулланмасдан йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимларни тузмаслик;

- Жамиятнинг Кузатув кенгаши рухсатисиз бошқа юридик шахсларнинг бошқарув ва назорат органларида лавозимларни эгалламаслик;

- Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг амалдаги қонунларга мувофиқ ва қўшимча маълумотларнинг Жамият Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низомига мувофиқ ошкор қилинишини амалга ошириш;

- акциядорларга ва Мижозларга, бошқарув ва назорат органларига, бошқа манфаатдор шахсларга, шу жумладан реклама мақсадларида тақдим қилинадиган бухгалтерия ҳисоботлари ва бошқа эълон қилинадиган ахборотнинг шубҳасиз тўғрилигини таъминлаш;

- Жамиятда мавжуд ахборотдан бундай ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан шахсий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

- оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда Жамият тўғрисидаги салбий ахборотнинг тўғрилигини ва холислигини ўз вақтида кўриб чиқиш. Ҳар бир салбий ёки асоссиз ахборот пайдо бўлиш ҳолати бўйича ўз вақтида эътибор қаратиш;

- Жамият томонидан ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврда барқарор даромад олинишини таъминлаш;

- Жамиятнинг ички назорат тизими камчиликларини аниқлашда иштирок қилиш;

- Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари аъзоларига тўланадиган ҳақларнинг Жамиятнинг молиявий аҳволига, шунингдек Жамият фаолиятининг олдиндан режалаштирилган кўрсаткичларига асосан эришилган натижаларига мувофиқлигини таъминлаш;

- касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш.

12.  Жамият акциядорлари ўртасидаги, шунингдек Жамиятнинг бошқарув органлари ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Жамият акциядори (акциядорлари) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

- “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, меъёрий (норматив) ҳужжатлар, Жамият Устави ва ички ҳужжатлари билан мустаҳкамланган мажоритар ва миноритар акциядорлар ҳуқуқларига риоя қилиш;

- акциядорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш масалаларида Жамиятнинг аниқ ва асосланган нуқтаи назари акциядорларга ўз вақтида етказилишини таъминлаш;

- ҳисоблаб ёзилган дивидендларни ўз вақтида тўлаш;

- белгиланган тартибда акциядорларга низога сабаб бўлиши мумкин бўлган масалалар бўйича тўлиқ ахборот тақдим қилиш;

- рақобатчи Жамиятдан акциялар (ҳиссалар) харид қилишда, шунингдек бундай шахсларнинг бошқарув органларида иштирок қилишда Жамият бошқарув органлари аъзолари манфаатдорлиги мавжуд бўлган битимларни аниқлаш;  

- қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг объективлигини, холислиги ва мустақиллигини таъминлаш учун Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни номзод қилиб кўрсатишга интилиш.

13.  Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагилар амалга оширишлари шарт:

- белгиланган тартибда Жамият тўғрисидаги ахборот тақдим қилинишини таъминлаш;

- махфий ва бошқа муҳим ахборотдан фойдаланиш тартибига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

- маҳсулотлар (хизматлар)ни реализация қилиш ва Мижоздан шартномада ўзаро келишилган асосда белгиланган миқдорда ёки тегишли маълумотлар тўлиқ ошкор қилинган тарифларга мувофиқ ҳақ ундириш;

- ўз Мижозлари учун маҳсулотлар (хизматлар)ни юқори малакали, пухта ва ҳалол реализация қилиш, шунингдек Мижозлар топшириқларини жорий бозор шарт-шароитларидан келиб чиқиб молиявий самарадорлик нуқтаи назаридан имкон даражада энг яхши тарзда бажариш;

- Мижоз шубҳасиз хато қилганда (шу жумладан, Мижоз томонидан имзоланган буюртманома, ариза ва бошқа ҳужжатда) ходимлар томонидан ушбу вазиятдан шахсий мақсадларда онгли равишда фойдаланишни истисно қилиш. Мижоз топшириқномасида бундай хато мавжуд бўлган тақдирда, Жамият ходими хато топшириқнома бажарилишининг олдини олиш бўйича оқилона чоралар кўриши ва бу тўғрисида Мижозни хабардор қилиши керак;

- Мижозга берилган тавсиялар тегишли масала бўйича мавжуд ахборотнинг виждонан таҳлилига асосланишини таъминлаш;

- Жамиятдаги қоғоз, магнитли ва бошқа турдаги ташувчиларда мавжуд хизматга тегишли ёки тижорат сирини ўз ичига олган ахборот Жамиятнинг бошқарув органлари ёки ваколатли мансабдор шахслари розилигисиз сотиш, бериш, нусха кўчириш, кўпайтириш, алмаштириш ва бошқа тарқатиш ва кўпайтириш предметига айланмаслиги учун Жамият фаолияти жараёнида яратилган, ўзлаштирилган ва тўпланган ахборотни сақлаш тизимини такомиллаштириш.

14.  Жамият ва мансабдор шахслари, ходимлари ўртасида улар томонидан хизмат вазифаларини бажаришда юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида мансабдор шахслар ва ходимлар қуйидагилар амалга оширишлари шарт:

- амалий муносабатлар меъёрлари ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;

- белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

- Жамият билан рақобатлашувчи ташкилот ҳиссаси (акциялари)ни харид қилиш мақсади тўғрисида юқори мансабдор шахсни ёки Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларини хабардор қилиш;

- низоли вазият юзага келишига шарт-шароит яратувчи ҳолатлар пайдо бўлганлиги тўғрисида юқори мансабдор шахсни ўз вақтида хабардор қилиш;

- мансабдор шахс ёки унинг оила аъзолари сезиларли молиявий манфаатга эга бўлган ва Жамият тижорат фаолияти юритаётган ёки юритишни мўлжаллаган ташкилотлар тўғрисида юқори мансабдор шахсни ёзма равишда хабардор қилиш;

- Жамият ва мансабдор шахс ёки унинг оила аъзолари сезиларли молиявий манфаатга эга бўлган ёки аффилланган шахс бўлган ташкилотлар ўртасидаги муносабатларга бевосита таъсир кўрсатадиган ҳар қандай фаолиятдан сақланиш;

- манфаатлари Жамият манфаатларига зид келиши мумкин бўлган бошқа ташкилотлар бошқарув органларида иштирок қилиш учун Жамият ижроия органи раҳбаридан олдиндан рухсат олиш;

- бошқа ташкилотда ўриндошлик бўйича ишлаш мақсади тўғрисида юқори мансабдор шахсни олдиндан хабардор қилиш ва мўлжалланган иш Жамият манфаатларига зид келмаслигини тасдиқловчи ахборотни тақдим қилиш.

 

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ.

 

15.  Жамиятда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини ҳал қилиш учун Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари қонуний ва асосланган, Жамият манфаатларига жавоб берадиган ечимни топиш мақсадида судгача тадбирларни амалга оширадилар.

16.  Мансабдор шахслар акциядорлар ва Мижозлар томонидан бошқарув ва назорат органлари, корпоратив котиб номига ва таркибий бўлинмаларга келиб тушадиган хатлар, аризалар ва талабномалар (шу жумладан, оғзаки) ҳисоб (учёт)га олиниши ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашлари шарт.

17.  Манфаатлар тўқнашувларини ҳисобга олиш Жамиятнинг корпоратив котибига юкланади. Жамиятнинг корпоратив котиби корпоратив низога дастлабки баҳо беради, масала моҳияти бўйича керакли ҳужжатларни тайёрлайди ва Жамия