Эълонлар: “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти

Распечатать

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти

 

Жамият Бош директори лавозимига замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбар, шунингдек хорижий менежерлар жалб этиш бўйича мазкур лавозимга танлов эълон қилинади.

Лавозим:

Бош директор

Маълумотга бўлган талаблар:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассаларининг олий техник ёки иқтисодчи – мухандис (энергетик) маълумотига ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан эквивалент тариқасида олий деб тан олинувчи чет эл ўқув юртларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиш.

Квалификация талаблари:

-       соҳа бўйича раҳбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 3 йил бўлиши;

-       ёши 30 ёшдан кам 55 ёшдан кўп бўлмаган;

-       ишлаб чиқаришни техник тайёргарлигини зарур даражага етказишни таъминлашда етарли тажрибага эга бўлиш;

-       энергетика тизимида бажариладиган қурилиш ишлари ва хизматларининг юқори сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашда етарли тажрибага эга бўлиш;

-       корхонанинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ электр тармоқлари қурилишида янги техника ва технологияларни жорий этиш, ташкилий-техник тадбирлар ўтказиш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва ишлаб-чиқаришни техник маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

-       ишлаб чиқариш ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш.

Билиш керак:

-       Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармоишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ҳамда соҳага ва тадбиркорликка доир қонунчиликни билиши;

-       акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тамойилларига асосан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;

-       компьютер билан ишлашни билиши;

-       ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши шарт.

Лавозимда ишлаш тартиби:

Иш тартиби: 5/2

Соат 8:00 дан 17:00 гача.

Ойлик маоши штат жадвалига кўра.

Ташаббускорлардан номзодлар тўғрисидаги маълумотларни 10.05.2021 йил соат 1000 га қадар қабул қилинади.                                                                         

Тўлиқ почта манзили:

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси 7-уй.

Телефон: 0(366)222-09-79, 0(366)222-09-92.

Электрон почта манзили: uzqeq@mail.ru

 

 

 Жамият кузатув кенгаши