Эълонлар: Э Ъ Л О Н

Распечатать

“O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 15 июн куни (хафтанинг шанба куни) соат 10-00да Самарқанд шаҳар, Буюк ипак йўли кўчаси, 7-уй манзили бўйича жойлашган “O`zqishloqelektrqurilish” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

 

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

1. Жамият кузатув кенгашининг 2018 молиявий йил якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи.

2. Жамият Бош директорининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар  тўғрисидаги ҳисоботи.

3. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан “Назорат-Аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

6. 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.

7. Жамият янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.

8. Жамият ички низомларини тасдиқлаш.

9. Жамият 2019 йил фаолияти учун кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

10. Жамият 2019 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

11. Жамият ижроия органини сайлаш.

12. Жамиятнинг 2019 йилги молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

13. Жамият кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, саноқ комиссияси аъзолари, шунингдек ижроия органи ва мехнат жамоаси аъзоларини рағбатлантириш.

14. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларини жорий этиш ва хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

15. Корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларини жамият фаолиятига жорий этилиши юзасидан ишлаб чиқиладиган жамият ички низомларини тасдиқлаш.

         * Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2019  йил 11 июн ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2019 йил 23 май ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

         * Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

         * Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 15 июн куни соат 09-00дан 10-00га қадар давом этади.

         * Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.

         Мурожаат учун телефон:  0 (366) 222-09-79, 0 (366) 222-09-92.

         Жамиятнинг электрон почта манзили: uzkek@inbox.uz

 

         Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

 

            Шунингдек, амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан холда, жамият акциядорлари рўйхати (реестри)даги маълумотлар хатлов (инвентаризация)дан ўтказилаётганлиги муносабати билан акциядорлар шахсини тасдиқловчи паспорти ва СТИР (ИНН) нусхалари билан жамият маъмурий биносига келишлари сўралади. 

 

         Жамият кузатув кенгаши