Бошқарув органлари

Распечатать

Бошқарув органлари

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши  – акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир. Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Жамият акциядорларининг навбатдаги (йиллик) умумий йиғилиши ҳар йили одатда молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай, жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади.

Кузатув кенгаши  – жамият кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилиши ваколатига тааллуқли масалалар бундан мутасно. Кузатув кенгаши жамият Устави ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.

Ижроия органи (Бош директор)  –  Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш яккабошчилик асосидаги ижроия органи (Бош директор) томонидан амалга оширилади. Бош директор жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

Жамият ва унинг бошқарув органлари томонидан коллегиал ва маслаҳат органлари, шу жумладан қўмиталар тузилмаган.

 

Хозирги кунда жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорига асосан, жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари тасдиқланган бўлиб, улар ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Ижроия орган

 

 
Ф.И.Ш
Лавозимива униэгаллашсанаси 
Туғилгансанаси
Тамомлаган ОЎЮ васоҳаси
1
Курбонов Жасур Неъматуллаевич
Бош директор
(26.06.2023 йилдан бошлаб)
28.04.1980

Термиз давлат  университети