“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти
Жамият Бош директори лавозимига замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбар, шунингдек хорижий менежерлар жалб этиш бўйича мазкур лавозимга танлов эълон қилинади.
Лавозим:
Бош директор
Маълумотга бўлган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассаларининг олий техник ёки иқтисодчи – мухандис (энергетик) маълумотига ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан эквивалент тариқасида олий деб тан олинувчи чет эл ўқув юртларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиш.
Квалификация талаблари:
- соҳа бўйича раҳбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 3 йил бўлиши;
- ёши 30 ёшдан кам 55 ёшдан кўп бўлмаган;
- ишлаб чиқаришни техник тайёргарлигини зарур даражага етказишни таъминлашда етарли тажрибага эга бўлиш;
- энергетика тизимида бажариладиган қурилиш ишлари ва хизматларининг юқори сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашда етарли тажрибага эга бўлиш;
- корхонанинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ электр тармоқлари қурилишида янги техника ва технологияларни жорий этиш, ташкилий-техник тадбирлар ўтказиш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва ишлаб-чиқаришни техник маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
- ишлаб чиқариш ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш.
Билиш керак:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармоишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ҳамда соҳага ва тадбиркорликка доир қонунчиликни билиши;
- акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тамойилларига асосан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
- компьютер билан ишлашни билиши;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши шарт.
Лавозимда ишлаш тартиби:
Иш тартиби: 5/2
Соат 8:00 дан 17:00 гача.
Ойлик маоши штат жадвалига кўра.
Ташаббускорлардан номзодлар тўғрисидаги маълумотларни 05.05.2022 йил соат 1000 га қадар қабул қилинади.
Тўлиқ почта манзили:
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси 7-уй.
Телефон: 0(366)222-09-79, 0(366)222-09-92.
Электрон почта манзили: uzqeq@mail.ru
Жамият кузатув кенгаши