Жамият эълонлари

Распечатать

Жамият эълонлари

Жамият эълонлари

 

 

Вақтни бой берманг, ҳурматли Акциядорлар! 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддасига асосан Акциядор ўзига оид паспорт маълумотларидаги ўзгаришлар ҳақида хизмат кўрсатувчи Депозитарийга (Инвестиция воситачисига) ўз вақтида хабар бериши шарт.

Шунга асосан, қуйидаги ҳужжатларни:

           жисмоний шахслар учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспорти ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги нусхалари (ИНН), телефон рақами, электрон почта манзили, банк реквизитлари, шу жумладан пластик карта маълумотлари кўрсатилган ҳамда имзоланган анкеталарни;

         юридик шахслар учун - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган Гувохномаси, Устави, таъсис ҳужжатлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва КТУТ коди (резидент учун), унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилган ҳамда имзо ва мухри қўйилган анкеталарни тақдим этилишини сўрайди.

            Акциядорлар ўзига тегишли бўлган акцияларнинг бугунги кундаги аниқ қиймати ва сони бўйича депо ҳисоб варағидан кўчирма нусхасини бепул олиши мумкин.

           Ҳурматли акциядорлар, ушбу маъумотлар юзасидан жамият жойлашган манзил (Самарқанд шаҳар, Буюк ипак йўли, 7-уй)га ёки “Депозитарий Самарқанд Вақт” МЧЖга мурожаат этишингиз ва ҳужжатларни тақдим этишингиз мумкин.

 

           Шунингдек, қўшимча саволлар мавжуд бўлган тақдирда,
(90)100-19-86 ёки (93)295-52-25 рақамларига мурожаат этишингиз мақсадга мувофиқлигини маълум қиламиз.


Жамият эълонлари 24.03.2022