Жамият эълонлари

Распечатать

Жамият эълонлари

Жамият эълонлари

 

«Риоя қил ёки тушунтир»
(«Comply or explain», «Соблюдай или объясняй») тамойили

“Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ “Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича” Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига акциядорлар умумий йиғилишининг 2019 йил 15 июндаги қарорига асосан ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилмоқда.

2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача бўлган давр мобайнида “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) тавсияларига риоя қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам уларга риоя қилишни кўзлайди.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари баъзи истиснолар билан амалга оширилди, жумладан:

I. Кодекснинг II бўлими, 12-банди, 3-хатбошиси тавсияси бўйича...

Ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг жамият сайти ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбаларда инглиз тилидаги таржимасини хам жойлаштириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

II. Кодекснинг III бўлими 15-банди, 6-хатбошиси тавсияси бўйича...

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига ва жамият уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимларни амалга ошириш ва аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш масалалари киритилган.

Шу билан бирга, жамият жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимларни аниқлаш масаласи акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

III. Мазкур банднинг 8 ва 10-хатбошилари тавсияси бўйича...

Жамият кузатув кенгаши мажлисида жамият таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини жамият номидан овоз бериш тартибини белгилаш, шунингдек жамият ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилиниши бўйича тавсиясини амалда қўллаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

IV. Кодекснинг VI бўлими 25-банди, 10-хатбошиси тавсияси бўйича...

Жамиятда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида бўлим ташкил этилган бўлиб, 2021 йил учун корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этишга зарурат бўлмаган.


Жамият эълонлари 27.05.2022